Ҳар бир корхонада
албатта ёзишмалар, уларни рўйхатга олиш журнали бўлади. Ўзимнинг кичик
тажрибамда, кўрганманки, баъзилар битта Word файлни ичида 1000 лаб хатларни
устун-остин ёзиб қўйишади, файл оғирлашгандан оғирлашиб бораверади.
Бошқаларнинг ҳар хати ҳар жойда бетартиб туради. Тартиблилари алоҳида файлларда
бир папкага жойлаб қўйишади. Энг ақллилари мана шу мақолани ўқигач, албатта
мени кўрсатган усулимда ёзишмаларни ташкиллаштиради деган умиддаман. :-)
Қисқача таъриф: барча хатлар MS EXCEL да тулдирилиб
рўйхатга олиб борилади, шакллантириш MS Wordда юз беради.
Хатнинг бланкининг
(шаклининг) ўзгармас ва ўзгарувчан қисмлари бор.
Ўзгармас қисми: ундаги
корхона тимсоли (символ) ва ҳ.к.бўлса, ўзгарувчанлари: кимгалиги, чиқиш санаси
ва рақами, матни, хатни имзолаган раҳбар лавозими, Ф.И.Ш., хатни имзога
тайёрлаган шахснинг Ф.И.Ш. ва лавозими.
Шарт: тизимни қандай ишлашини тушуниб олгунча, 2
файл 1 папкада жойлашиши, номлари ўзгартирилмасдан туриши керак.
Мен мисол учун, D:\4-макола\yozishmalar.docx,
D:\4-макола\yozishmalar.xlsx қилиб жойлаштирдим. Мақолга илова қилинадиган
файлларни ишлашини текшириш учун сизни ҳам ушбу файлларни D:\4-макола\ деган папка
очиб, уни ичида текшириб кўришингизни маслаҳат бераман.
1-иш. yozishmalar.docxда хатни бланкини
тузамиз, тузаётиб уни жадвал катаклари шаклида тузамиз. 1-видеодаги каби.
1-видеода жадвални тузиш ва унинг қора рангдаги чегараларини нашр (печать)га
йўллаганда қандай кўринмайдиган қилиш тушунтирилган.
1-расм. Жадвал чегарасини йўқ қиладиган тугма.
Хатни шакли тахминан
шундай бўлсин:
Энди қаерга нима ёзув
тушиши учун таваккалига 1 та хат ёзиб кўрайлик.
2-иш. Жадвални тузиш.
Керак бўладиган
маълумотлар устунидан иборат жадвални тузамиз. Тажриба учун 2 та хат
маълумотларини киритамиз:
Исх.№
|
Дата
|
Кому
|
Текст письма
|
Должность отправителя
|
Ф.И.О.отправителя
|
Ф.И.О.исполнителя
|
1
|
15.06.2014
|
Главному инженер ООО “что-то” Кузиеву Б.
|
В ответ на ваше письмо №2-12154 мы откажемся Вам в выделении денежных
средств.
|
начальник
|
Матрасулов У.И.
|
Сидоров П.
|
2
|
18.06.2014
|
начальнику ООО “что-то” Кузиеву Б.
|
В ответ на ваше письмо №2-12154 мы согласны перечислить на ваш расчетный
счет денежные средства
|
начальник
|
Матрасулов У.И.
|
Петров А.
|
3-иш. Excel ва Wordни боғлаш.
Word даги
«Рассылки» менюсида «начать слияние» белгисини топиб “пошаговый мастер слияния” ни танлаймиз.
Ўнг томонда пайдо
бўлган менюда 2 марта “далее” ни босиб 4-этапга ўтамиз.
Wordдаги ўзгариши
керак бўлган жойларга курсорни қўйиб, юқорида “другие элементы” белгисини босиб,
қайси устундан нимани олишни кўрсатиб бораверамиз. Қандай қўйиш – 2-видеода бор.
Натижада ушбу ҳолат юзага келиши керак.
7-расм.
Кейин “Далее”ни босиб
5-этапга ўтамиз ва “изменить список”га
босиб керакли хатни босиб ўзгартириб кўрамиз. Хат ўзгариши керак. Шунинг билан
ишимиз тугади.
Савол: нимага шу ишларни Excelдаги
“впр” ва бошқа функциялар орқали қилиб қўйилмайди?
Жавоб:чунки, Excelда хатни ҳажми кичик
катталигига қараб кенгайтириш каттайтиришини ташкил қилишда муаммолар юзага
келади.
3-видеода хатни
ўзгариши кўрсатилади.
Эслатиб ўтаман,
мақолага 3та видео, 2та файл (yozishmalar.docx, yozishmalar.xlsx) илова
қилинади.
Видеолар:
Видеолар:
Ҳурмат билан,
Умрбек Искандарович
Матрасулов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий
кабул килинди